Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

CЕКТОРЛАР КЕСИМИДА ИШЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

 2020-06-10 13:36:33    172

PDF yuklash
Chop etish


“Ҳаракатлар  стратегияси”нинг бешинчи-йўналиши, яъни Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устивор йўналишлардан келиб чиқиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат юртимиз, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юқори баҳоланиб, алоҳида эътирофга сазовор бўлмоқда.
Куни кеча шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш хавфсизликни таъминлаш масаласига қаратилди. Йиғилишни шаҳар ҳокими Р.Раҳимжонов  олиб борди. Жумладан, у  Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 8 майдаги 2719-сонли ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 15 майдаги 07-19/2130-сонли хатлари ижросини таъминлаш юзасидан  олиб борилиши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталди.
Ўз навбатида сўзга чиққан шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Мамажонов ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва уларнинг оила аъзоларини реаблитация қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида Давлат раҳбарига ахборот киритилганлиги  ҳамда мазкур йўналишда ҳудудларда амалга оширилиши лозим бўлган  ишлар белгиланганлиги хусусида гапирди. Жумладан, у ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда реаблитация ва ижтимоий мослашувга муҳтож шахсларнинг маълумотлар базасини тайёрлаш, жазога тортилган экстремистик ташкилотлар етакчиларининг пушаймонлиги акс этган “Исломга ёт жамоалар” фильмини қайтмаган реаблитация қилинаётган оилалар ва жазони ижро этиш муассасаларида намойиш этилиши, меҳнат мигрантларининг чет элларда ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этишни, шунингдек ноисломий конфессия вакилларининг миссионерлик фаолияти кузатилаётган маҳаллаларда имом-хатибларнинг прозелитизмнинг салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган умумпрофилактик тадбирларни ўтказиш кераклигини  таъкидлади.
Йиғилишда шаҳардаги “хотин-қизлар тарғибот гуруҳи” билан ҳамкорликда ҳудудий тарғибот гуруҳларининг фаолиятини танқидий таҳлил этиш, уларнинг иш самарадорлиги ва сифатини ҳамда кадрлар салоҳиятини кучайтириш, тарғибот гуруҳлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётган омилларга алоҳида эътибор қаратилиши,   келишилган ҳолда янги номзодларни тавсия этиб борилиши кераклиги алоҳида айтиб ўтилди.
Бунда мутаассибликка берилган хотин-қизлар билан тарғибот ишларини тоифаларга ажратган ҳолда манзилли ташкил этиш, отинойлар ва диний соҳа вакилларининг оила аъзолари, қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари билан манзилли тушунтириш суҳбатларини ўтказиб, улар орқали қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган шахсларнинг яшаш манзилларига қайтариш ишларини ташкил этиш, экстремистик ғоялардан қайтмаган шахсларнинг йўлидан воз кечиши, уларнинг турмуш ўртоқлари ва ота-оналари орқали ижобий таъсир этишни, ноқонуний диний таълим олишларига барҳам бериш ҳамда миллий либосларимизни қадриятларимиз ҳамда ҳудудлар хусусиятларидан келиб чиқиб,  кенг тарғиб этиш юзасидан тарғибот-ташвиқот тадбирлари амалга оширилиши  зарур. 
Айниқса, мутаассиб оилалардаги хотин-қизларнинг онгида дунёвийлик тамойилларини шакллантириш бўйича  психологик тренинглар  ўтказилиши ҳамда эрта никоҳ, ўз жонига қасд қилиш, ажримлар ҳамда турли хил ҳуқуқбузарликларга қарши тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Шу билан бир қаторда ёшларда ватанпарварлик ва дахлдорлик туйғусини кучайтириш, уларда ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, маҳаллалардаги кекса авлод вакиллари, нуронийлар, меҳнат фахрийларининг бой тажрибалари ва ҳаёт йўлини тарғиб этиш, бунда барча соҳаларда катта зафарларга эришаётган ёшлар орасидан “бугунги кун қаҳрамони” образини яратиб, уни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. 
Шу билан бир қаторда  телеканаллар орқали миллий қадриятларимизга зид, азалий урф-одат ва анъаналаримизга ёт ғояларни сингдиришга хизмат қиладиган фильмлар, сериаллар ва клиплар намойишини чеклаш чораларини кўриш масалаларига алоҳида тўхталди.

Эндиликда бу каби тадбирларни тизимли олиб борилиши учун вертикал назорат ва ҳисобдорлик ҳамда шахсларнинг яшаш манзили бўйича секторлар кесимида ишлар ташкил этилади.
Йиғилишда сўзга чиққан шаҳар ДХХ бўлими ходими И.Икромхонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож шахслар ва уларнинг оила аъзоларини реаблитация қилишга қаратилган чора-тадбирларга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратиш, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар дунё миқёсида ҳам муносиб эътироф этилиб, диний бағрикенгликнинг намунали модели сифатида баҳоланиб келинаётганлигини таъкидлади. 
Хусусан, Ўзбекистоннинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида ҳавотир уйғотадиган давлатлар рўйхатидан чиқарилганлиги, БМТ Бош Ассамблеяси ялпи мажлисида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган “Маърифат ва диний бағрикенглик резолюциясининг қабул қилинганлиги бунга яққол мисолдир.
Диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, жамиятда “жаҳолатга қарши-маърифат” деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва бу  каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устиворлигини таъминлаш мақсадида жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилган,-деди И.Икромхонов.
Йиғилишда шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Ҳайдаров пандемия даврида ушбу тоифадаги фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига “Саҳоват ва кўмак” ҳаракати доирасида моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилганлигини айтиб, келгусида жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда чет элга ишлаш учун кетган фуқароларни четга чиқиш мақсадларини ўрганиш, уларнинг онгига таҳдид солиши мумкин бўлган жамиятимизга ёт ғояларни таъсирини олдини олиш бўйича уларнинг оила аъзолари орқали мунтазам равишда алоқада бўлиб, бу борада тушунтириш ишларини олиб бориш зарурлиги тўғрисида гапирди. 
Йиғилиш сўнгида барча масъул раҳбарларга  келгусида хавфсизликни таъминлаш юзасидан  бир қатор  вазифалар ва уларнинг  ижросини  таъминланиши белгиланди.

Ў.КАРИМОВА, “Исфайрам” газетаси махсус мухбири.