Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙДА ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ВА МУРОЖААТЧИЛАР ЎРТАСИДА САМИМИЙ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-06-10 13:28:35    164

PDF yuklash
Chop etish


    Бугун ҳар бир юртдошимиз жўшқин ҳаёт нафасидан баҳраманд бўлиб, ислоҳотлар жараёнида шунчаки томошабин сифатида четда туришни истамайди. Шу боис вилоят ҳокимининг ўринбосари Саидмурод Аминжонов билан бўлиб ўтган навбатдаги сайёр қабулда мурожаатчилар жуда ҳам фаол иштирок этди


Қувасой шаҳридаги самимий мулоқотда ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортиш, электр таъминоти сифатини яхшилаш мақсадида бетон таянч устунлар ўрнатиш, маҳалланинг ички йўлларини ободонлаштириш, ишга жойлашиш сингари 20 нафарга яқин мурожаатчиларнинг муаммо ва масалалари ўрганилди.


 “Тараққиёт капитал” оилавий корхонаси раҳбари Исоқжон Аҳмедов мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш учун 200 тоннали музлатгичли омборхона қуришни режалаштирмоқда. Унинг мурожаати Марказий банкнинг Фарғона вилоят бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузов томонидан ўрганилиб, банк мутахассислари томонидан бизнес-лойиҳа тайёрлашга кўмаклашиладиган бўлди.


Одилжон Акрамовнинг Полмон МФЙ, Махмутали Юсупжоновнинг Лашкар МФЙдаги қишлоқ врачлик пункти фаолиятини қайта тиклаш мақсадида қилган мурожаати бўйича вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари масаланинг қонуний асосларини тушунтиришди.


 М.Солижоновнинг тиббий-диагностика маркази ташкил этиш, А. Маматхалиловнинг “Фарғона-Қувасой” автомагистралида кўча чироқлари ўрнатиш, Ж. Бурхонованинг Қувасой шаҳар Мактабгача таълим бўлими маъмурий биноси қуриш учун маблағ ажратиш, А. Раҳмонёровнинг Лашкар, Намуна, Қўчқорчи маҳаллаларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Наргиза Бекмуратованинг “Лағмон маркази” ошхонаси кириш йўлагини очиш сингари масалаларда қилган мурожаати тегишли тартибда ўрганилди.


Сайёр қабулда Юқори Мўян МФЙда истиқомат қилувчи Асилбек Каримов, Абдулазиз Адҳамжонов, Валижон Ҳайитбоевлар якка тартибда қурилган уй-жойлари ноқонуний деб топилиб, бузилишга тушгани учун ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Мутахассислар томонидан бу муаммоли масала судда кўриб чиқилиши билдирилиб, тегишли суд идораларига мурожаат қилиш зарурлиги тавсия этилди. Ҳақиқатан ҳам бу каби оғриқли муаммолар ҳаётий ҳақиқат эканлиги таъкидланиб, эндиликда бундай қонунбузарликларга барҳам бериш учун уй-жой қуриш, тадбиркорликни амалга оширишга ер майдони туман ёки шаҳар ҳокими қарори асосида эмас, адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида тендер савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилгани айтиб ўтилди.


— Коронавирус пандемияси даврида давлатимизнинг юксак меҳр-эътиборини ҳис этиб яшаётганимиздан беҳад мамнунмиз, — дейди Тўхтасин Абдуқодиров. — Шу боис барча Қувасой аҳли номидан Президентимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз.

 Шу кунларда элимизнинг ризқи бўлган ғалла ўрим-йиғими бошланди. Шаҳар ҳудудидаги 4,5 минг гектар мевали боғларимиз шарбатга тўлиб пишди. Мева-сабзавотчилик борасида белгиланган экспорт режасини бажариш, ички бозорларимиз барқарорлигини таъминлаш учун астойдил меҳнат қилмоқдамиз.

 Юзма-юз мулоқотларда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади ва сайёр қабулга келганларнинг кўнгли хотиржам бўлишига эришилди.


Қувасой шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати