Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҚУВАСОЙ ШАХРИДА ХАЙИРЛИ ИШЛАР УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2020-04-18 15:47:32    141

PDF yuklash
Chop etish


    Коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб ёйилган бир пайтда, халқимизнинг  дардига эш бўлиб хизмат қилаётганларнинг меҳнатларига тасаннолар айтиш лозим. Мана шундай синовли кунларимизда Фарғона вилоятининг Қувасой шахрида хам, хайирли ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

     Карантин пайтида аҳолининг оғирини енгил қилиш ва ортиқча оворагарчиликка чек қўйиш мақсадида, Қувасой шахар ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари маҳаллаларда арзон нархдаги озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари кўчма савдосини ташкил этиб келмоқда

  Бугун шахримизнинг “Янги обод” махалла фуқаролари йиғининг гузарида ташкил этилган навбатдаги савдо ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмаркада “Янги обод” махалласи билан бирга унга яқин худуд бўлган қўшни “Қалача”, “Арсиф” махалласи фуқаролари хам ташриф буюриб ўзларининг кундалик эхтиёжлари учун зарур бўлган махсулотлардан харит қилдилар.

  Ушбу кўчма-савдо ярмаркасига шахримизнинг кўплаб тадбиркор хамда фермер хўжаликлари жалб этилиб, ярмаркада арзонлаштирилган озиқ-овқат, гўшт махсулотларидан ташқари бугунги кунда ахоли учун зарур бўлган дори-дармон, химоя ниқоблари ва антисептик воситалар хам келтирилди. Айни пайтда ахолининг уйида ўтириши билан бирга хонадонидаги томорқасидан унумли фойдаланиши ва вақтини мазмунли сарф этишини инобатга олиб, махаллий дехқонлар томонидан помидор, қалампир,бодринг, ва карам кўчатлари хам ярмаркага етказиб берилди.    

Қайд этиш лозимки, бу каби хайрли ишлардан фуқаролар хурсанд бўлиб, ўй рўзғори учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилишди.

Махаллий якка тадбиркорлар томонидан кўплаб шакар, макарон, гуруч,ёғ хамда хўжалик учун зарурий озиқ-овқат махсулотлари хам арзонлаштирилган нархларда шахримиз ахолиси учун ташкил этилди.

 Ярмаркада қишлоқ хўжалиги ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ҳамда нарх-навоси харидорларга манзур бўлмоқда.

 Ушбу ярмаркалар санитария қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ва махсулотларни харид қилишда оралиқ масофани сақлаган холда  ташкиллаштирилди.

Қувасой шахар ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари хамкорлигида ташкил этилаётган бу каби арзон нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдоси  жойларда давом этдирилади.


Азиз ҳамшаҳарлар! Уйда қолинг! Ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг!