Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЙДА ҚОЛИБ, САБР ҚИЛАРМИЗ

 2020-04-15 06:45:03    104

PDF yuklash
Chop etish


Эл бошига бир иш тушганда,

Ер юзига ташвиш тушганда,

Бизга битта юмуш тушганда,

Уйда қолиб, сабр қилармиз,

Яратганга шукр қилармиз.

 

Эл дардида Юртбоши турар,

Ҳар сония халқ ҳолин сўрар.

Тез орада яхшилик бўлар,

Уйда қолиб, фикр қилармиз.

Яратганга шукр қилармиз.

 

Зўр синовда турибди дунё,

Асли ҳеч дард бўлмас бедаво.

Тезроқ кетсин десак бу бало,

Уйда қолиб зикр қилармиз,

Яратганга шукр қилармиз.

 

Барчамизга берсин офият,

Нажот сўрар бор инсоният.

Биргаликда қилайлик ният,

Уйда қолиб, сабр қилармиз,

Яратганга шукр қилармиз.

 

Дилшод БОТИР