Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

УЙ ҲАЙВОНЛАРИ ВОСИТАЧИ БЎЛИШИ МУМКИН

 2020-04-13 18:57:33    158

PDF yuklash
Chop etish


Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов иштирокида бўлиб ўтган брифингда «Уй ҳайвонларига қўлқоп билан тегининг» деган СМСларга аниқлик киритилди.

– Бу каби СМСлар кўпчилик аҳолида тушунмовчилик пайдо қилиб, ваҳима уйғотиши ҳам мумкин,-деди агентлик директори. –Ушбу касалликни келтириб чиқарувчи табиий манба – кўршапалаклар. Кўршапалакларнинг коронавирус ташувчи тури бизнинг ҳудудларимизда яшамайди. Одамларимиз ҳам кўршапалаклар билан мулоқотда бўлмайди.

Лекин шуни ёдда тутишимиз керакки, уй ҳайвонлари ҳам ўртадаги воситачи бўлиб қолиши мумкин. Қолаверса, уй ҳайвонларидан жуда кўп касалликлар – эхинококк, паразитар ва гижжа касалликлари, есинос ва юқумли ичак касалликлари ҳам юқиши мумкин.

Шу нуқтаи назардан, шахсий гигиена қонун-қоидаларига риоя этилган ҳолда яшаш тарзини ўз ҳаётида жорий қилиш бўйича берилган тавсия эди – бу (СМСлар).

Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман, ҳозирги карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, сотиш билан шуғулланадиган умумий овқатланиш корхоналари фаолияти вақтинчалик тўхатилган. Карантин давомида мана шу ошхоналарда яшаб юрган, қолдиқ овқатлар билан овқатланиб юрган уй ҳайвонлари ҳам кўчага чиқиб кетди.

Аҳоли пунктларида уй ҳайвонлари, дайди ҳайвонлар, жумладан ит ва мушукларнинг кўпайиш ҳолатлари учрамоқда. Аҳоли яшаш пунктларидаги эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, яъни аҳолимизнинг соғлигини сақлаш кўп жиҳатдан фуқроларимизнинг ўзига боғлиқ, – дея ўз сўзини якунлади Баҳром Алматов..

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.