Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БУ ОФАТНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ

×

 2020-04-13 11:32:37    146

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда халқимиз ўзига хос синов даврларини бошидан кечирмоқда. Бутун дунё аҳли катта муаммо – коронавирус пандемиясидан азият чекмоқда, бу балои офат минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу кўзга кўринмас, қўл билан ушлаб бўлмас вирус республикамиз, жумладан Фарғона шаҳрига ҳам  кириб келди. Кундалик маълумотлар ушбу касалликка чалинганлар сони ўсиб бораётганлигидан далолат бермоқда. Дунё халқлари қаторида бизнинг халқимиз ҳам тарихда бундай пандемиялар билан тўқнаш келган ва бу борада анча тажрибага эга. Ушбу офатнинг тугатилиши ёхуд бартараф этилиши муқаррар.

Мамлакатимизда пандемия муносабати билан кучли инсонпарварлик сиёсати олиб борилмоқда. Ҳар бир касалланган бемор, карантинга олинганлар мутахассисларнинг қатъий назоратида. Уйда қолаётган аҳоли учун етарли шароитлар, янги имкониятлар муҳайё этилмоқда. Йирик ишлаб чиқариш корхоналари бир зум тўхтамай ишламоқда. Ўрта ва кичик бизнес субъектларига ишончли имтиёзлар тақдим этилмоқда. Энг аҳамиятлиси, давлатимиз раҳбари мазкур синовдан талафотларсиз ўтишимиз кераклигини қайта-қайта уқдирмоқда.
Шунга қарамай, кейинги кунлардаги расмий баёнотлардан маълум бўлмоқдаки, ҳолат бирмунча жиддий. Аксарият аҳолимиз “Уйда қолинг” даъватига, вазият тақозо этган тартибларга қатъий риоя қилмоқда. Синовли кунлар одамларни бир-бирига яқин қиляпти, ҳамжиҳатлигимиз янада мустаҳкам бўлиб бормоқда. “Уйда қолинг” даъвати оилаларимизга, хонадонларимизга гўё нур олиб кирди. Оталар уйда, фарзандлар уйда, тарбия, маърифат сабоқлари кучайди, китобхонлик, оилавий мутолаа таомилга айланди. Уй-рўзғорнинг ҳар қандай юмуши кўпчилик билан ҳамжиҳат бартараф этилмоқда. Аммо олиб борилаётган тушунтириш ишгларига қарамай, таассуфки, одамлар орасида пандемия туфайли ўрнатилган тартиб ва қоидаларни менсимаслик ҳолатлари учраётгани жуда ташвишли..

Касалликнинг яхшиси йўқ, аслида. Короновирус эса жуда ўжар ва шафқатсизлиги билан ажралиб қолди. Ушбу касалликка чалинмаслик учун ҳар биримиз санитария гигиена қоидаларига риоя қилишимиз, ўзимизнинг ички ва руҳий иммунитетимизни кўтаришимиз, ортиқча ваҳимага берилмай, карантин талабларига амал қилишимиз керак.

Короновирусга қарши кураш аллақачон бошланган ва унга қарши эмлаш воситаси топилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Республикамизда Президентимизнинг қатъий ва кескин чора-тадбирлари туфайли коронавирус кенг тарқалишининг олди олинмоқда. Ишончимиз комилки, коронавирус балоси халқимизнинг жипслиги ҳамда юксак онги туфайли тез кунларда батамом бартараф этилади. Фақатгина халқимиздан юқорида таъкидланганидек, бу касалликка чалинмаслик учун, энг аввало, шахсий гигиена талабларига оғишмай амал қилиш, ҳар ким ўзининг ички ва руҳий иммунитетини кўтариши, ортиқча ваҳимага берилмаслик, карантин талабларига амал қилиш керак.

                                                                                                                           Шуҳратжон МАМАСИДДИҚОВ, шифокор.