Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БИРЖАДА НАРХЛАР ПАСАЙДИ

×

 2020-03-19 14:01:12    148

PDF yuklash
Chop etish


Хабарларга қараганда 2020 йилнинг 18 март куни "Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ очиқ биржа савдолари орқали жами 210,1 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, бу аввалги савдо кунига нисбатан 28,6 фоизга кўп.

Ун бозорида талаб даражаси нисбатан кўтарилганлиги боис сотувчи корхоналар биржа савдоларига жадвалларда белгиланган ҳажмларга қўшимча равишда 15 000 тонна ун маҳсулотларини қўйишни бошлашди. 

18 март куни биржа савдоларига кўра, уннинг 1-нави бўйича биржада шаклланган нархи аввалги савдо кунига нисбатан 1,5 фоизга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2,5 млн сўмни ташкил этди.

Биржанинг шакар бозорида жорий йилнинг бошидан буён ўрнатилган ҳолат ўзгаришсиз сақланмоқда. 18 мартда жами 2 000 тонна шакар биржа савдоларига қўйилди ва улардан 279,0 тоннаси, яъни 14 фоизи сотилди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар биржанинг пахта ёғи бозорида ҳам кузатилди. 18 март савдо натижаларига кўра 681,4 тонна пахта ёғи биржа савдоларига қўйилди ва улардан 203,5 тоннаси, яъни 30 фоизи сотилди. Пахта ёғининг ўртача нархи маҳсулотнинг бошланғич нархига нисбатан 0,5 фоизга, аввалги кунга нисбатан 0,2 фоизга ўсиб, бир тоннаси учун 9,2 млн сўмни ташкил этди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.