Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХОТИРЖАМЛИККА ЧАҚИРДИ

×

 2020-03-19 11:59:09    174

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев маҳаллий телевидение орқали чиқишида аҳолини коронавирус пандемиясидан хавотирга тушиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини, касалликка қарши курашиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди.

— Муҳтарам Президентимиз маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида коронавирус муаммосига тўхталиб, бу билан боғлиқ вазият бўйича халқимизга мурожаат қилди, – дейди вилоят раҳбари. – Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтамиз, дея айтган гаплари барчамизга янада куч бағишлади.

Ҳақиқатдан вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, ҳеч кимнинг ваҳима ва хавотирга тушишига асос йўқ. Вилоятимизда ҳам коронавирус эпидемиясининг олдини олиш бўйича барча чора-тадбирлар белгилаб олинган. 

Уч кунлик ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, фавқулодда ҳолатлар юзга келиши ва олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология осойишталиги марказида 335 та, даволаш-профилактика муассасаларида 2 минг 98 та махсус ҳимоя кийим ва бошқа зарур воситалар захира қилиб қўйилган. Шунингдек, ўткир пневмония ва бошқа юқумли касалликга гумон қилинганларни алоҳидалаш ва уларни шифохоналарга етказиш мақсадида туну кун навбатчилик ташкил этилган. Коронавирус билан гумон қилинганларни ётқизиш учун шаҳар ва туманларда 500 дан ортиқ захира ўринлари яратилди.

Яна бир бор қайд этиб ўтмоқчиман, бу захира. Ҳали Фарғона вилоятида коронавирус билан касалланган беморнинг ўзи йўқ.

Вилоят чегара ҳудудларида 8 та санитария назорат пунктлари фаолияти йўлга қўйилиб, улар керакли жиҳозлар ва анжомлар билан таъминланган. Чегара ҳудудлардаги 5 та божхона чегара постлари масофадан туриб истимали беморларни аниқловчи тепловизорлар билан тўлиқ таъминланган.

Вилоятимизда эндемик давлатлардан қайтган 508 нафар фуқаролар назоратга олинди. Уларнинг барчаси тиббий кузатувга олиниб, касаллик аниқланмади. Хотиржам уйларига кузатилди.

Тадбиркорларимиз озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навосини асоссиз ошиб кетишини олдини олиш учун яқиндан кўмак бермоқда. Бу борада мутасадди ташкилотлар тушунтириш ишларини олиб бормоқда. 37 та деҳқон бозорларида етарли захира бор. Афсуски, ишчи гуруҳлар томонидан 129 та тадбиркор асоссиз равишда ун ва нон маҳсулотларини ошириб юборганлик ҳолати аниқланди. Уларга биринчи марта огоҳлантириш берилди.

Тиббиёт ходимларининг маслаҳатларига амалга қилиб, эҳтиёт бўлсак, албатта бу касалликнинг олдини олган бўламиз.

М.Сулаймонов.