Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАВОТИР ВА САРОСИМАГА ЎРИН ЙЎҚ

 2020-03-18 07:50:45    158

PDF yuklash
Chop etish


Республикамизда бўлгани каби Қувасой шаҳрида ҳам мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус таълим муассасалари фаолияти карантин туфайли вақтинча тўхтатилди.

Халқимиз мамлакатимизда коронавирус тарқаб кетишининг олдини олиш ва пандемиядан асралишнинг зарур ҳимоя чоралари кўрилганини тўғри тушунган ҳолда ўзаро ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби фазилатларни намоён этиб, улуғ ниятда келажакка ишонч билан яшамоқда. Жумладан, шаҳардаги барча ишлаб чиқариш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, ташкилот, идора, бозор, умумий овқатланиш ва савдо мажмуалари эмин-эркин ишламоқда. Қурилиш иншоотлари ва жамоат транспортида барча ишлар бир зайлда давом этаётир.

Бозор, дорихона ва бошқа савдо нуқталарида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа маҳсулотларнинг нархлари кескин ошиб кетишининг олдини олиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

Шаҳарда аҳолининг ортиқча саросимага тушмаслиги, ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқамаслигининг олдини олиш учун илк кунданоқ шифокорлар, маҳаллалар оқсоқоллари ва бошқа фаоллар жалб этилиб, жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилди. Ун, ёғ, шакар ва бошқа кундалик эҳтиёж ҳамда ҳаётий зарурат баланд бўлган бошқа маҳсулотларнинг етарли захираси мавжудлиги тушунтирилди.

Бутун жаҳонни жиддий ташвишга солаётган вирусдан халқимизни беталафот олиб чиқишга қаратилган фавқулодда ҳолат одамларимизнинг баҳамжиҳат ва бир-бирига елкадош эканини намоён этмоқда. Шаҳар ҳудудидаги барча маҳаллаларда тинч, осуда ҳаёт давом этмоқда. Шукрлар бўлсинки, халқимиз аҳил ва меҳнаткаш. Тўкин турмушидан рози бўлиб, кўкламни яхши кайфият билан қарши олган томорқа ер эгалари шу кунларда баҳорги юмушларни қизғин олиб бормоқда. Бозорларда нарх-наво барқарор бўлиб, турнақатор навбатлар йўқ. Дўконларда расталар турли эҳтиёж моллари билан тўла. Ҳар ким эҳтиёжига яраша маҳсулот харид қилаётганини кузатиш мумкин.

Биз асрлар давомида барча қийинчиликларни босиқлик ва ҳамжиҳатлик билан, ортиқча саросималарсиз енгиб ўтган улуғ халқ авлодларимиз. Бугун дунё ҳамжамиятини ўзига хос синовдан ўтказаётган коронавирус пандемиясини ортиқча хавотир ва саросималарсиз енгиб ўтишга ақлимиз ҳам, қурбимиз ҳам етади. Жойларда вирус тарқалишининг олдини олиш ва ҳар бир оиланинг осуда, тўкин турмушини таъминлашда тиббиёт ходимлари ва маҳаллалар фаоллари кенг тушунтириш ишларини олиб бораётганликлари аҳамиятлидир.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.