Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР МУНОСИБ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

 2020-02-21 07:43:04    130

PDF yuklash
Chop etish


Фарғонада бўлиб ўтган “Биз жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали 15 минг нафардан зиёд ўғил-қизларни эзгу мақсадлар сари чорлади.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туманлардан ўқувчи ва талабалар, спортчилар, фаол ва уюшмаган ёшлар, ўз хизмат бурчини ўтаётган аскар ўғлонлар иштирок этди.
Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳининг ташқи майдонида Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирувчи, ёшларни гиёҳвандлик, жиноятчилик сингари иллатларга қарши курашувчанликка ўргатувчи кенг йўналишли кўргазма намойиш этилди.

Иқтидорли ёшларнинг ижодий ишлари, ёш ҳарбийларнинг жанговарлик чиқишлари, ҳарбий оркестр жамоаларининг она Ватанга муҳаббат руҳидаги куй-қўшиқлари ўз таъсирчанлиги ва ёш авлодни бунёдкорликка, соғлом ва баркамол ҳаётга, энг асосийси, ватанпарварлик ва спортга руҳлантириши билан фестивал иштирокчилари эътиборини тортди. Бўш иш ўринлари ярмаркасида уюшмаган ёшларнинг аксарияти ўз қизиқишларига муносиб иш ўринлари бўйича мутахассислардан йўлланма ва маслаҳатлар олишди.
Санъаткорлар ва сўз усталарининг бадиий-мусиқий дастури фестивалга жам бўлган ёшлар қалбига кўтаринкилик, шу тинч ва ҳур диёрда яшаш ва камолга етиш бахтидан шодумонлик ҳиссини улашди. Ёшлар ватанпарварлик, она юртга садоқат, буюк истиқболга ишонч руҳидаги тантанавор шиорларни баралла айтишди.

Фестивалнинг тантанали қисмида спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш қилинди. Қўлларида истиқлолимиз рамзи – юрт байроғини маҳкам тутганча, мағрур қадам ташлаб келаётган ёш футболчилар, улуғвор орзулари нигоҳларида ёлқинланиб турган ёш курашчилар, таэквандо, каратэ, турон яккакураши, акробатика, енгил атлетика спорт турларининг муносиб вакиллари, шарқ жанг санъати усталари, илғор велоспортчиларнинг стадион бўйлаб юриб бориши фестивал иштирокчиларига ифтихорли, шон шарафли онларни туҳфа қилди. Айниқса, Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритган икки фарғоналик спортчи –Азизбек Абдуҳабибов ва Расулжон Абдураҳимовларга вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим қилинган “Кобальт” ва “Нексия-3” русумли енгил автомобилларнинг ўйингоҳга кириб келганида матонатли спортчиларимиз янада олқишланди.

— Халқаро ареналарда ўз кучини намойиш этиб, Олимпиада ўйинларига йўлланма қўлга киритган акаларимга ҳавас қилаяпман, — дейди Олтиариқ туманидаги 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси, ёш енгил атлетикачи Муҳаммаджон Муҳаммаджонов. — Спортни ҳаётим мазмунига айлантириб, улар каби Ватанимиз шарафини дунё бўйлаб ёйишга астойдил интиламан.
Фестивал доирасида 100 метрга югуриш, полвонлар беллашуви, арқон тортиш, шахмат-шашка ўйинлари ташкилланди. Шунингдек, “Ҳоким кубоги” учун Фарғона шаҳридаги маҳаллаларнинг 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлари ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Унда ҳудуддаги Жўйдам, Ҳувайдо, Соҳибкор, Афросиёб, Тинчлик, Ёрмозор, Беклар сингари ўнлаб маҳаллалар ёш футболчилари яшил майдонда куч синашишди.

“Биз – жиноятчиликка қаршимиз!” шиори остида ташкил этилган фестивал фарғоналик ёшларнинг чинакам ватанпарварлик, спорт ва баркамоллик байрамига айланди.
Ёшлар фестивалида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев иштирок этди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.