Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МУТЛАҚО МАХФИЙ: “ШТОРМ-333“ ЁХУД “АЖАЛ ЁМҒИРИ“ ДА ҚОЛГАН ЎЗБЕК ЎҒЛОНЛАРИ

 2020-02-17 12:05:58    131

PDF yuklash
Chop etish


Бундан 31 йил аввал, яъни 1989 йилнинг 15 февралида собиқ иттифоқ қуролли кучлари чекланган қўшинларининг сўнгги ҳарбий қисмлари Афғонистон Халқ Демократик Республикасини тарк этди.

Кўпчилик ёши катталар собиқ тузум “доҳий“лари фатвоси билан қўшни мамлакатга киритилган биринчи ҳарбийлар мусулмон республикаларининг навқирон фуқаролари, эндигина 19-20 ёшга қадам қўйган йигитлар эканлигини яхши билади.

Улар 1979 йилнинг июль ойида Афғонистонга савр инқилобини ҳимоя қилиш ниқоби остида киритилган.

Мусулмон батальони аслида СССР қуролли кучлари бош штаби давлат разведка бош бошқармасининг 1979 йил 28 апрелдаги 313/02402-сонли ҳамда 1979 йил 24 июндаги 314/2/0061-сонли директивасига асосан Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги Туркистон ҳарбий округи тасарруфида бўлган 15-махсус алоҳида бригада таркибида шакллантирилган 154-махсус алоҳида отряд бўлган.

Унга Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юртини тамомлаган ёш офицер, майор Ҳабибжон Холбоев командир этиб тайинланган.

Махсус отряднинг шахсий таркиби фақат олти ой ва бир йил хизмат қилган мусулмон (ўзбек, тожик, туркманлар ва қисман қозоқ, татар миллатига мансуб) аскарлар ичидан саралаб олинди.

Улар Туркистон ва Ўрта Осиё ҳарбий округларидан ташқари, Москва, Беларусь, Шимолий Кавказ, Ленинград ҳарбий округларининг мото-ўқчи, танк ва ҳаво-десант қўшинлари ҳарбий қисмларида хизмат қилаётган аскарлар эди. Йигитларнинг жисмоний жиҳатлари, ҳарбий тайёргарлигига, рус тили ва форс-тожик тилларини билишига алоҳида эътибор қаратилди.

1979 йилнинг 4-5 декабрь кунлари отряднинг кичик қисми, 9 декабрдан 10 декабрга ўтар кечаси эса Чирчиқ ва Тошкент аэродромлари орқали “АН-12“ ва “Ил-76“ самолётларида шахсий таркиб тўлиқ Афғонистонга жўнатилди.

Ўшанда нафақат муддатли ҳарбий хизматчиларга, ҳатто офицерларга ҳам номаълум бўлган бу сирли хизмат сафари замирида Афғонистоннинг ўша вақтдаги ҳукмдори Ҳафизулло Аминни ташқи кучлар таъсиридан қўриқлаш ниқоби остида, аслида уни жисмонан йўқ қилиш, ўрнига эса Бабрак Кармални давлат бошлиғи этиб қўйишдек махфий операцияни амалга ошириш вазифаси бор эди. Бу операция “Шторм-333“ махфий коди билан номланди.

Афғонистон Халқ Демократик Республикаси қуролли кучлари ҳарбийларига хос мундир кийган махсус отряд ҳарбийлари дастлаб Бағрамда қўним топди, сўнгра Кобулга – Доруломон водийсида жойлашган Тожибек давлат қароргоҳига яқин жойга кўчирилди.

1979 йил 27 декабрь куни оқшом чўкар чоғи Ҳабибжон Холбоев отряди, яъни мусулмон батальони давлат хавфсизлик қўмитаси (ўша пайтдаги КГБ)нинг “Зенит“ ва “Гром“ махсус гуруҳлари билан ҳамкорликда Ҳафизулло Амин қароргоҳига ҳужум бошлади ва орадан 43 дақиқа ўтиб, ўта муҳим операция муваффақиятли бажарилди.

Афсуски, бу қақшатқич жангда батальоннинг 8 нафар аскари ҳалок бўлди, яна 40 нафарга яқини турли даражада яраланди.

Мазкур операциядан сўнг, 154-махсус тайинланган алоҳида отряд (мусулмон батальони-МУСБАТ)нинг шахсий таркиби тарқатиб юборилди. Лекин Афғонистонга СССР ҳарбий қўшинларини киритиш тўхтамади. Деярли 10 йил давомида қўшни мамлакатдаги шафқат билмас урушда қатнашган совет ҳарбийлари бошига “ажал ёмғири“ шундай ёғилдики, бунинг натижасида 14 мингга яқин ёш йигитлар умри эрта хазон бўлди. Бевақт ҳалок бўлганлар орасида, афсуски ўзбек ўғлонлари ҳам бор эди...

Рустам ОРИПОВ, ЎзА

Алижон МИРЗАБОЕВ,

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.