Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қувасой шаҳар ҳокимлигининг шаҳардаги “Бошкўприк” чорраҳасидаги светофор фаолияти бўйича ижтимоий тармоқларда тарқатилган ахборотга нисбатан БАЁНОТИ

 2020-02-05 19:06:11    153

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли ва шунингдек, бир қатор ижтимоий тармоқларда Қувасой шаҳрининг “Мўян” МФЙ ҳудудига қарашли “Бошкўприк” чорраҳасидаги светофор вақти-вақти билан ишламай қолиши ҳақидаги хабар бўйича ҳокимлик томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, тарқатилган ахборот жойида, тўласича ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу манзилдаги светофор чиндан ҳам сўнгги пайтларда вақти-вақти билан вақтинчалик муддатга бир ишлаб, бир ишламай қолар эди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги, вилоят махсус эксплуатация-монтаж бўлими мутахассислари, шаҳар Йўллардан фойдаланиш ва коммунал фойдаланиш бошқармалари ишчи-хизматчиларининг саъй-ҳаракатлари билан 2020 йил 5 февраль куни соат 15.00 да ушбу светофор тўлиқ таъмирланиб, ишчи ҳолатига келтирилди. Кабелларнинг коррозиядан зарарланган қисмлари янгисига алмаштирилди, тизим симлари бутунлай бошқадан, бирма-бир улаб чиқилди.

Маълум бўлишича, светофорнинг ер остидаги кабеллари сув оқиб кириши таъсирида коррозия ҳолати келиб чиққан ва кабеллардаги қисқа туташувлар светофорнинг белгиланган тартибда ишлашига моънелик қилиб келган. 

Олиб борилган ишлар натижасида светофорнинг узлуксиз ишлаши таъминланди.

Шаҳар аҳолиси, қолаверса, барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.қққ

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.