Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ КЕНГАЙТИРИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ИШБИЛАРМОНЛАР!

 2020-02-04 15:49:02    141

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 августдаги 672-сонли ҳамда 2018 йил 12 декабрдаги 1007-сонли қарори асосида Фарғона вилоятида ташкил этилган 14 та кичик саноат зоналарида бугунги кунда 112 нафар тадбиркор томонидан истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги бўш турган бино ва иншоотлар, шунингдек қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай келинаётган ер майдонлари негизида ташкил этилган ушбу кичик саноат зоналарига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш ва истиқболли лойиҳа ташаббускорларини танлаш мақсадида жорий йилнинг 20 феврал куни тендир танловлариўтказилади. Унда вилоятимиздаги барча тадбиркорлар ўзларининг экспортбоп, импорт ўрнини боса оладиган, рақобатбардош саноат, қурилиш ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳалари билан иштирок этишлари мумкин. Аниқ талабгорларнинг инвестиция киритиш бўйича пухта режага асосланган Бизнес лойиҳалари ва пакет ҳужжатлар тўплами вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича Ягона дирекцияси” томонидан 19 феврал куни кечки соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Қуйидаги “Кичик саноат зоналари”  ҳудудидаги бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари тендерда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларига, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлламасдан узоқ муддатли ижарага берилади.

Саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектлари ишлаб чиқариш эҳтиёжларига кўра электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва бошқа муҳандислик коммуникация тармоқлари билан таъминланадилар.

Қувасой шаҳридаги “Қувасой” кичик саноат зонасидаги 17 та лот, умумий майдони 14076 кв/м;

Марғилон шаҳридаги “Наврўз” кичик саноат зонасидаги 3 та лот, умумий майдони 2170,5 кв/м;

Марғилон шаҳридаги “Надирмат” кичик саноат зонасидаги 7 та лот, умумий майдони 3244 кв/м;

Фарғона шаҳридаги “Фарғона Механика” кичик саноат зонасидаги 24 та лот, умумий майдони 117218 кв/м;

Ўзбекистон туманидаги “Кичик тагоб” кичик саноат зонасидаги 18 та лот, умумий майдони  29500 кв/м;

Данғара туманидаги “Сувиншоот таъмир” кичик саноат зонасидаги 2 та лот, умумий майдони  180 кв/м;

Ёзёвон  туманидаги “Гулистон” кичик саноат зонасидаги 10 та лот, умумий майдони  14800 кв/м;

Қува туманидаги “Турк” кичик саноат зонасидаги 27 та лот, умумий майдони  37500 кв/м;

Қува туманидаги “Саноатчилар” кичик саноат зонасидаги 4 та лот, умумий майдони  5500 кв/м;

Қува туманидаги “Сойгузар”кичик саноат зонасидаги 9 та лот, умумий майдони  65000 кв/м;

Қўштепа туманидаги “Йўлдошобод”кичик саноат зонасидаги 3 та лот, умумий майдони  6000 кв/м;

Олтиариқ туманидаги “Янги қўрғон” кичик саноат зонасидаги 10 та лот, умумий майдони  70000 кв/м.

Умумий ҳолатда вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги умумий майдони 365189 квадрат метрдан иборат 133 та лотга тендер танлови ўтказилади.

Энг яхши лойиҳалар кичик саноат зоналари ҳудудига танлов асосида жойлаштирилади.

 

Танловга иштирок этиш мақсадида қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз талаб этилади:

корхона Низоми ва рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси   (жисмоний шахс бўлса паспортидан кўчирма);

лойиҳанинг Бизнес режаси.

Бизнес режада қуйидагилар ўз ифодасини топган бўлиши шарт:

инвестиция суммаси, молиялаштиришнинг аниқ манбалари;

мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;

ишлаб чиқариш хом-ашё ресурсларининг манбалари;

маҳсулот бозори ва экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотлар.

                                    ШОШИЛИНГ, ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича вилоят Иқтисодиёт ва саноат бошқармасининг (91) 653-33-35 ва вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”нинг (90)  584-84-20  ва  (90) 277-63-08 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.  

Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси”.