Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 33 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, ФИРИБГАР!

 2020-01-28 16:11:09    146

PDF yuklash
Chop etish


Суднинг қора курсисида ўтирган судланувчи Д.С. вилоятимиздаги туманлардан биридаги электр таъминоти корхонасида ҳуқуқшунос вазифасида ишлаб келарди. Нима бўлди-ю, туппа-тузук ишлаб юрган ҳуқуқшуноснинг юрагига шайтон ғулғула сола бошлади: ўз мансаби ва ваколатларидан фойдаланиб, бировларни чув туширишга бел боғлади. ўзганинг мулкини алдов ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишни мақсад қилди.

Ана шундай кунларнинг бирида  тумандаги фермер хўжаликларидан бирида ўтказилган назорат-текширув тадбирлари давомида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати ва бунинг ортидан давлат ва жамият мулкига 3.400.000 сўм миқдорда зарар етказилганлигидан хабар топди. Нафси ҳакалак отган ҳуқуқшунос фермер хўжалиги раҳбари билан учрашиб, уни аслида етказилган зарар миқдори 3.400.000 сўм эмас, балки 27.000.000 сўмни ташкил этишига ишонтиради. Ўзаро суҳбат асносида ҳуқуқшунос фермер хўжалиги раҳбарига шипшиди:

– Агар 300 “кўки”дан берсангиз, МИБ ходимига айтиб, зарар миқдорини тушириб беришим мумкин...

Шу тариқа, судланувчи фермер хўжалиги раҳбарининг 2.575.356 сўм қийматни ташкил этувчи 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритади-ю, берган ваъдасини унутади.

Фирибгарга алданган фермер хўжалиги раҳбари Б.Б.нинг аризасига кўра, ҳолат бўйича бошланган дастлабки суриштирув-тергов жараёнлари қисқа муддатларда якунланиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Одамларни алдаб шахсий бойлик орттириш ниятида бўлганлардан яна бири қувасойлик Ш.Л.дир. У муқаддам бир неча бор судланиб, қонунан “хавфли рецидивист” деб топилган. Шундай бўлса-да, жабрланувчи Р,Р.ни ҳар килоси 360 сўмдан, жами 20 тонна цемент маҳсулоти олиб бериш ҳақидаги ёлғон ваъдаларига ишонтириб, фуқаронинг ишончини смуиистеъмол қилиб, унинг оз эмас-кўп эмас, нақд 7.004.940 сўм қийматни ташкил этувчи 835 АҚШ доллари пул миқдоридаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Қўлга киритилган маблағларни чўнтагига урган Л.Ш. берган ваъдасининг устидан чиқмай, маҳсулот етказиб беришни пайсалга солиб юраверган. Мазкур ҳолат бўйича ҳам тўпланган материаллар мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг ҳукмига кўра, ҳар икки фирибгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жазо муқаррарлиги тайинланди... 

С.ЮЛДАШЕВ, жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг раиси.

А.МИРЗАБОЕВ, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.