Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИГА ОИД ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАРДАН ХАБАРИНГИЗ БОРМИ?

 2020-01-28 15:07:39    156

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида солиқ тизимида ҳам улкан ислоҳотларни амалга оширишда зиммамизга бир қатор аниқ топшириқ ва вазифаларни қўйдиларки, бу борада янгидан қабул қилинган Солиқ кодекси ҳар биримизнинг меҳнат фаолиятимизда дастуруламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

2019 йил 30 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди, унда қандай ўзгаришлар бўлди. Бундан сиз қанчалик хабардорсиз? Қуйидаги мулоҳазаларимиз ана шулар хусусида боради.

Янги Солиқ кодексига кўра ягона ижтимоий тўлов ўрнига – ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига – айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига – жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ жорий этилади.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек солиқлар бўйича пасайтирилган ставкалар қуйидаги муддатларда: 2007 йил 25 декабрдаги қонун билан тасдиқланган Солиқ кодекси билан тақдим этилган ва белгиланган имтиёзлар ва ставкалар 2020 йил 1 апрелгача, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилган имтиёзлар ва ставкалар, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.

Солиқ кодекси таркибидан давлат божи, товарларнинг айрим турларини (алкоголли ичимликлар) сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўлимлари чиқарилди, улар “Давлат божи тўғрисида”ги алоҳида қонунда назарда тутилади.

Бир марталик хусусиятдаги махсус тўловлар бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар учун бонуслар (имзоли бонус ва тижоратбоп бонус) Солиқ кодексидан “Ер қаъри тўғрисида”ги қонунга ўтказилади.

Солиқ тўловчилар 2020 йил 1 апрелгача 2020 йил учун солиқ солиш мақсадлари учун ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишлари шарт. Солиқ мақсадлари учун ҳисоб-китоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда ихтиёрий шаклда белгиланади ва раҳбарнинг буйруғи билан тасдиқланади.

Бозорлар умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказган ҳолда, 2020 йилнинг бошидан бошлаб бозорлар аввалги солиқ тўлаш тартиби (даромаднинг 50 фоизи) ўрнига қуйидагиларни тўлайди:

– умумдавлат солиқларини (агар реализация ҳажми 2019 йилда 1 миллиард сўмдан ошган бўлса) — юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, қўшилган қиймат солиғи ва 20 фоизли оширилган ставкада фойда солиғини;

– айланмадан солиқни (реализация ҳажми 2019 йилда 1 миллард сўмдан кам бўлганда), шунингдек юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни;

– концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун, уларга жисмоний шахслардан даромад солиғини тўлашни киритган ҳолда, концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун айланмадан солиқ (реализация ҳажми 2019 йилда 1 миллиард сўмдан кам бўлганда) ёки умумбелгиланган тартибда тўланадиган солиқлар (реализация ҳажми 2019 йилда 1 миллиард сўмдан ошганда) киритилади. Шу билан бирга, ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун олинадиган давлат божининг миқдори деярли 4 баравар камайтирилди;

– қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун уларни умумбелгиланган солиқ тўлашга ёки айланмадан солиқ тўлашга ўтказиш билан, ушбу тоифадаги солиқ тўловчилар учун фойда солиғининг ноль ставкаси белгиланади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун ишлатиладиган мол-мулк қисми бўйича мол-мулк солиғидан ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган ерлар учун ер солиғидан имтиёзлар сақлаб қолинади.

Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)лар учун декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни ёки 2020 йилдан бошлаб ўртача 25 фоизгача пасайтириладиган, қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни танлаш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририда ҳисобварақ-фактуралар қоида тариқасида электрон кўринишда расмийлаштирилиши белгиланган. 2020 йилнинг бошидан бошлаб товарларни (хизматларни) сотишда хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда тақдим этиши ва қабул қилиши шарт. Солиқ тўловчилар электрон ҳисобварақ-фактуралар операторини ўз хоҳишларига кўра танлашлари мумкин. Шу билан бирга, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг алоҳида операторлари 2020 йил бошида ўз хизматларини бепул тақдим этади.

Кўп сонли солиқ тўловчиларни электрон ҳисоб операторларига улаш зарурати туфайли, 2020 йил 1 июлга қадар солиқ органлари белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

Солиқ маъмуриятчилиги масалалари

Солиқ органларининг солиқ тўловчининг солиқ қарзини ундиришни унинг дебиторидан олинадиган суммага қаратиш ҳуқуқи бекор қилинади, ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқларни ўз вақтида қайтариш учун жавобгарлик масаласи кучайтирилади.

Солиқ органларига риск-таҳлил асосида камерал солиқ текширувлари, сайёр солиқ текширувларини ва солиқ аудитини тайинлаш ҳуқуқини берадиган солиқ назоратини амалга оширишнинг янги тартиби назарда тутилган. Солиқ органлари томонидан солиқ текширувлари фақат Солиқ кодексида назарда тутилган ва уларни ўтказиш тартибини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин ўтказилиши мумкин.

Хусусан, Солиқ кодекси солиқ текширувларининг қуйидаги турларини назарда тутади:

1. Камерал солиқ текшируви (солиқ тўловчининг ҳисоботини солиқ органида ўрганиш ва уни божхона органлари, банклар, энергетика корхоналари, кадастр ва бошқаларнинг маълумотлари билан солиштириш) натижасида солиқ тўловчи солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиши ёки асослантирилган сабабларни кўрсатиши керак. Камерал солиқ текширувини ўтказиш учун солиқ органи раҳбарининг (ёки раҳбар ўринбосарининг) буйруғи бўлиши шарт. Шу билан бирга, камерал солиқ текшируви доирасида солиқ органининг мансабдор шахсига солиқ тўловчидан маълум бир солиқни ҳисоблашнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун зарур ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқи берилади. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкциялар, қўлланилмайди, лекин пеня ҳисобланиши мумкин.

2. Сайёр солиқ текшируви (солиқ тўловчининг айрим кўрсаткичларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш)нинг мақсади фактларни қайд этишдан иборат. Сайёр солиқ текшируви солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ҳамда бошқа мажбуриятлар бажарилиши масалаларида маълумот тўплаш учун амалга оширилади. Сайёр солиқ текширув натижалари бўйича солиқлар қўшимча ҳисобланмайди.

3. Солиқ аудити — катта ҳажмдаги оборотларда юқори даражада рискка эга бўлган солиқ тўловчи томонидан солиқ қонунларига риоя этилишини ҳар томонлама ўрганишидан иборат. Солиқ аудити солиқларни тўлашдан бўйин товлаш хавфи омилларини таҳлил қилиш асосида танланган солиқ тўловчиларда ўтказилади. Солиқ аудити натижаларига кўра қўшимча солиқлар ҳисобланиши ва молиявий санкциялар қўлланилиши амалга оширилиши мумкин.

2022 йил 1 январгача давлат солиқ хизмати органлари солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилиш тартиби белгилаб берилди.

Солиқ низоларини судгача ҳал этиш тартиби аниқлаштирилган ҳолда солиқ ҳуқуқбузарлиги туридан келиб чиқиб, жавобгарлик чоралари белгиланган. Бунда, солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Солиқ кодексида солиқларни тўлашни таъминловчи янги воситалар: коллегиал органлар (комиссиялар)нинг иштирокисиз пуллик асосда солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби, солиқ солишдан бўйин товлашга қарши нормаларни, шу жумладан, “битимларни қайта квалификациялаш”, “сохта битимлар”ни бекор қилиш, фирибгарлик битимлари бўйича чегирмаларни тақдим этмаслик кўзда тутилган.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида 2020 йилнинг бошидан бошлаб имтиёзлар фақат Солиқ кодекси билан тақдим этилиши, бунда айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари, қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС), акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилганда ва (ёки) реализация қилинганда, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентиннинг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини кўпи билан 50 фоизгача камайтирган тарзда ва узоғи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин.

Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар, шу жумладан товарлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилишида (импорт) солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларига йўналтириш шарти билан берилиши мумкин эмасли белгиланган.

Гувоҳи бўлганингиздек, тадбиркорлик субъектларига , ишбилармон ва умуман юридик шахсларга ва табиийки, жисмоний шахсларга ҳам қабул қилинган Янги солиқ кодексида бир қатор қўшимча афзалликлар яратилган. Ўз ҳақ-ҳуқуқини англаб етган, ҳурмат қилган ҳар қандай шахс, солиқ қонунчилигидаги янгиликлардан хабардор бўлиши лозим.

                                                                                                    Ж.ШУКУРОВ, Бизнес-омбудсман етакчи инспектори.