Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

 2020-01-25 18:16:23    175

PDF yuklash
Chop etish


“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Ахборот хизматининг хабар қилишича, шу кунларда магистрал газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли бутун Фарғона вилояти ҳудудида вақтинчалик газ таъминотида пасайишлар кузатилади.

МЧЖ тасарруфидаги барча шаҳар ва тумангаз филиалларига магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни, биринчи навбатда, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтирилиши, табиий газга боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилган, кучайтирилган ишчи гуруҳлари шайлиги таъминланган.

Таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги туфайли “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ раҳбарияти газ таъминотидаги вақтинча узилишлар ҳамда бунинг ортидан келиб чиқувчи ноқулайликлар учун вилоятимиз аҳолиси, шу жумладан, қувасойлик табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Барчамизга равшанки, она заминимиз бағридан қазиб олинаётган табий газ маҳсулоти сўнгсиз-адоқсиз эмас. Қолаверса, у вилоятимизга Қашқадарёнинг Муборак шаҳри ҳудудидаги газ қазиб олиш корхонасидан бизгача бўлган қарийб 1000 километрлик масофага Қамчиқ довони орқали, “ҳаволатиб”, яъни очиқ қувурлар орқали етказиб берилади. Устига-устак, ҳозирги қишнинг совуқ кунларида ҳароратнинг юқорилиги сабаб, ушбу қувурларда табиий газ оқими секинлашади. Бу эса, ўз-ўзидан равшанки, маҳсулот етказиб беришда қийинчиликлар туғдиради.

Шу билан бирга, ҳозирги қиш-қировли кунларда ўзингиз ва яқинларингиз ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида қуйидаги қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз:              

-газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг, уйдан чиқаётган бўлсангиз газ анжомларини ўчириб қўйишни унутманг;

-газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;

-газ анжомларидан резина шланг улаб фойдаланманг;

-газ анжомлари жумраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;

-мавжуд тутун чиқариш мўриконларининг созлигини кўнгилли ўт ўтириш жамияти томонидан текширтиринг;

-газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);

-агар уйда газ ҳидини сезиб қолсангиз, гугурт ёки чироқларни ёқманг, ёритувчи ва бошқа электр асбобларини ёқманг ҳамда ёқилган бўлса ўчирманг, ойна ва эшикларни очиб хонани шамоллатинг, зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва 104 телефон рақами орқали авария хизматини чақиринг.

                                                                                                                Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.