Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ШИРКАТЛАР ФАОЛИЯТИДАН КЎНГИЛ ТЎЛАДИМИ?

 2020-01-25 14:12:39    151

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонуни нормаларини  ҳаётга татбиқ этиш бўйича Марғилон шаҳрида ўтказилаётган ҳуқуқий эксперимент жараёнинг дастлабки босқичи юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х.Салиев, вазирлик ҳузуридаги “Уйжойфондинспекция” раҳбари А.Н.Эрдонов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.М.Тошпўлатов, Марғилон шаҳар ҳокими М.Убайдуллаев, шаҳар ва туман ҳокимларининг капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раислари, профессионал бошқарув компаниялари бошлиқлари, Ёшлар иттифоқи, шунингдек, Наманган, Андижон вилоятларининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари, инспекция раҳбарлари, Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган барча оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Салиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январь кунги Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган навбатдаги Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифлар ва уларни ижросини таъминлашга қаратилган маърузаси билан бошлади.

Маърузада қайд этилганидек, аҳолининг барча қатламлари турмуш даражаси ва жамиятимиздаги ижтимоий муҳит муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган уй-жой коммунал соҳасининг самарали фаолият кўрсатиши билан чамбарчас боғлиқ. Кўп қаватли уйларни бошқаришда мустаҳкам меъёрий-ҳуқуқий база яратиш, қонунда белгиланган кўп қаватли уйларни бошқариш шакллари ҳамда фуқароларимиз учун яратиладиган мутлақо янги тизимни шакллантириш ҳар биримиз учун жорий даврнинг устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонунинг 55-моддасига асосан, қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан Марғилон шаҳрида ҳуқуқий эксперимент ўтказилмоқда.

Бугунги кунда Марғилон шаҳридаги 16 та махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 291 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уларда 11962 та хонадон мавжуд ва жаъми  34745 нафар фуқаролар истиқомат қилмоқда. Мазкур уйларга 36 та ҳусусий уй-жой мулкдоралари ширкатлари ҳамда 4 та бошқарув сервис компаниялар томонидан хизмат кўрсатилмқода.

Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш бўйича штаб ташкил этилган бўлиб, унда 6 та ишчи-гуруҳлари фаолият олиб бормоқда. Яъни, ишчи гуруҳлар томонидан хусусий уй-жой мулдорлари ширкатлари фаолияти, кўп квартирали уйларнинг техник ҳамда молиявий-иқтисодий ҳолатлари тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш жараёнида аҳолининг ижтимоий фикрларини ўрганиш, улар билан бевосита ишлаш, мулкдорлар томонидан билдирилган шикоят, эътироз ва таклифларни чуқур ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш, умумлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, кўп квартирали уйларнинг жойлашуви бўйича харита ва уйларни кадастр ҳужжатларини ишлаб чиқилиб, белгилаган тартибда ҳар бир уйнинг паспорти яратилмоқда.

Ишчи-гуруҳлар томонидан биринчи босқичда қуйидагилар аниқланди: Мавжуд 36 та хусусий уй-жой мулдорлари ширкатларилардан  16 тасининг раислари ноқонуний равишда тайинланган. 15 та хусусий уй-жой мулдорлари ширкатлари раисларининг мувофиқлик сертификати мавжуд эмас. 28 нафар хусусий уй-жой мулдорлари ширкатлари раислари номутахассис ёки умуман бошқа соҳа вакиллари бўлиб чиқди. Уларнинг 80 фоизини аёллар ташкил этади.  26 та ширкатлар хизмат хоналари билан таъминланмаган. Шунингдек, 36 та ширкат томонидан ўзлари техник хизмат кўрсатиб келаётган жами 292 та уйлардан бир ойда 238,5 млн. сўм, бир йилда 3,5 млрд.сўм мажбурий бадаллар йиғилиши режалаштирилган бўлса-да, бугунги кундаги кўрсаткич  атиги 2,0 млрд. сўмни ташкил этмоқда. Мулдорларнинг мажбурий бадалдан бўлган қарздорлиги 2,21 млрд. сўмга ошиб кетган. Ширкатларнинг давлат ва бошқа ташкилотлардан бўлган қарздорлиги 7.09 млр.сўмни ташкил этиб, шундан муддати ўтган кредитор қарздорлик 6,59 млрд. сўм, ойлик иш ҳақларидан бўлган қарздорлик 449,9 млн. сўм, бошқа ташкилотлардан қарздорлик 45,5 млрд. сўмни ташкил этмоқда. 9 та ширкатларнинг молиявий ҳолати ўта ночор, деб топилган.

Матбуот анжумани якунида вазирлик мутассаддилари ва маҳаллий соҳа вакиллари томонидан муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш, мижозлар билан ишлаш ҳамда мавжуд қарздорликларни бартараф этишга қаратилган мазмундаги ўқув-амалий семинари ташкил этилди.

                                                                                                           Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.