Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”

 2020-01-25 06:11:49    139

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномаси видеоалоқа тарзида намойиш этилди. Унда шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, депутатлар, зиёлилар ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин туган соҳалар қатори илм-маърифат ва технологиялар ривожига алоҳида аҳамият қаратди.

– Тараққиётга эришиш учун, рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт,-деди давлатимиз раҳбари. – Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда.

Шунингдек, Президентимиз юртимиз «Халқаро ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш индекси» бўйича 2019 йилда 8 поғонага кўтарилган бўлса-да, аксарият вазирлик ва идоралар, корхоналар рақамли технологиялардан мутлақо йироқлиги ҳақида гапирди.

– Албатта, – сўзида давом этди Президент – «рақамли иқтисодиёт»ни шакллантириш керакли инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, эртага жуда кеч бўлади.

Шу боис, «Рақамли иқтисодиёт»га фаол ўтиш – келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади. Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради.

Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари рақамли технологиялар жамиятимиздаги энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда ҳам самарали восита эканлигига эътибор қаратди.

Мазкур технологияларга жадал ўтиш давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳада кенг жорий этилиши натижадорликни ошириши, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилашига хизмат қилишини таъкидлади.

– Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, мен юртимизда 2020 йилга “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном беришни, таклиф этаман», – дейди Президент.

Давлат раҳбарининг таклифи қизғин қўллаб-қувватланди.

Президент Мурожаатномасида 2020 йил ва кейинги йилларда иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган дастурий ва мақсадли вазифаларга тўхталди. Яна бир бор Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳақида гапириб, гап аъзолик эмас, ҳамкорлик ҳақида кетаётганини таъкидлади.

– Яна бир муҳим масалага эътиборингизни қаратмоқчиман. Аҳоли даромадларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун бизга янги-янги бозорлар керак. Бунинг учун бозор иқтисодиёти ва давр талабларига мос кўплаб қонун ва қарорларни қабул қиляпмиз. Лекин, афсуски, уларни ижро қиладиганлар ҳали ҳам эскича иш услуби, расмиятчилик ва бефарқликдан қутулгани йўқ.

Очиқ бозор – маҳсулот сифатини ошириш, таннархни пасайтириш, янги технологиялар олиб келишга мажбур қилади, бозор ислоҳотларини жадал ривожлантиради. Жаҳон ишлаб чиқариш занжирларига, дунё бозори талабларига ва иқтисодий интеграция жараёнларига ҳамоҳанг бўлишимиз лозим. Бунинг учун бизга иқтисодий интеграция керак!

Шунинг учун халқ вакиллари бўлган депутат ва сенаторларимиз парламент палаталарида мазкур масалани атрофлича муҳокама қилиб, ўз зиммаларига масъулиятни олган ҳолда, асосланган хулосаларини айтишлари керак, – деди Президент.

Президентимиз ўз Мурожаатномаси якунида шундай деди: «Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик: биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихимизнинг янги саҳифасини яратишга қодир халқмиз.

Бу йўлда қандай қийинчилик ва машаққатлар бўлмасин, барчасини мардона енгиб ўтишга тайёрмиз. Бундай эзгу ишларда бизга Яратганнинг ўзи, буюк аждодларимизнинг пок руҳлари мададкор бўлади, деб ишонаман. Мен сизларнинг тимсолингизда, бутун халқимиз, навқирон ўғил-қизларимиз тимсолида олдимизга қўйган оламшумул мақсадлар йўлида ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилаётган, қалбимга яқин, самимий инсонларни кўраман. Бугунги Мурожаатномада белгилаб берилган устувор мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, аввало, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизга ҳамда унинг муносиб вакиллари бўлган сизларга ишонаман ва таянаман».

Тадбир сўнгида шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов Президентимиз Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган вазифалар, уларнинг шаҳардаги ижроси, шунингдек, Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини жойларда фаол тарғибот қилиш ҳақида йиғилганларга топшириқлар берди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.