Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВИЛОЯТ ГАЗЕТАЛАРИ БИРЛАШГАН ТАҲРИРИЯТИГА БОШ МУҲАРРИР ТАЙИНЛАНДИ

 2020-01-23 19:58:51    132

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Муҳаммаджон Обидов “Фарғона ҳақиқати” – “Ферганская правда” газеталари бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири этиб тайинланди.

Айни пайтда Муҳаммаджон Обидов Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари вазифасида ҳам фаолият юритади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги муассислигидаги “Фарғона ҳақиқати” газетаси 1917 йилнинг 14 октябридан чиқа бошлаган. Унинг илдизи Қўқон шаҳрида “Эл байроғи” номи билан пайдо бўлган газетага бориб тақалади. Газета 1921 йил май ойидан “Меҳнат байроғи”, сўнгра “Фарғона”, 1926 йил 22 октябрдан эса “Янги Фарғона” номи билан чоп этилган.

1938 йил бошида Фарғона вилояти ташкил этилади ва шу йилнинг май ойидан вилоят газетаси “Коммуна” номи билан чиқа бошлади. 1993 йил декабрдан ҳозирги номлари билан чоп этиб келинмоқда.

2012 йилда таҳририят “Олтин қалам” танловининг бош миллий мукофотини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида: “Фарғона ҳақиқати” –“Ферганская правда” газеталари таҳририятининг бош муҳаррири Гулбаҳор Саидғаниева Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати этиб сайланди. Шу боис бу лавозим бўш қолаётган эди.

Вилоятимиздагина эмас, балки республикамизда фаолият олиб бораётган кўплаб журналист кадрларнинг устози бўлган Муҳаммаджон Обидовнинг ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.