Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“КИТОБ ЎҚИНГ, ЎЗ ОЛДИНГИЗГА ҚЎЙГАН МАҚСАДЛАР САРИ ОЛҒА ИНТИЛИШДАН АСЛО ТЎХТАМАНГ!”

 2020-01-22 17:36:26    161

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, Президентимиз раислигида 2019 йилнинг 27 декабрида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлаш бўйича раҳбар ва масъул ходимлар олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қувасой шаҳар ҳокими А.Т.Зиявитдиновнинг “Боғбон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳалла ҳудудидаги 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, шу ҳудудда истиқомат қилиб келаётган уюшмаган ёшлар вакиллари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шаҳардаги Халқ қабулхонаси раҳбари, халқ таълими бўлими, корхона, ташкилотлар, жамғармалар, молия-банк муассасалари, коммунал идоралар раҳбарлари, ички ишлар бўлими ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган йиғилишида, Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаларида ёшларга бўлган эътибор, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири эканлигига тўхталди. Жорий йил ёшлар билан ишлашда туб бурилишлар йили бўлишлигини алоҳида эътироф этди. Бу борада шаҳарда амалга оширилаётган ишлар, 2020 йилга мўлжалланган режалар тўғрисида маълумот бериб, бу ишлардан кўзланган мақсад ва амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг ёшлар ҳаётида тутган ўрни хусусида сўзлади.

Шундан сўнг, ҳоким ёшлар билан самимий мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоли мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини тинглади. Ўнлаб ёшларнинг спорт тўгараклари фаолиятини ривожлантириш, уларни керакли спорт анжомлари билан таъминлаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва олий таълим муассасаларида ўқиш истагида бўлган ёшларга бериладиган имтиёз ҳамда енгилликлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш борасидаги мурожаатларига тўлақонли жавоблар берилди.

Мулоқотда ёшларнинг фаоллигини ошириш, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда маданият ва санъат, спортга кенг жалб қилиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш йўлга қўйиш борасида сўз борди.

– Кўпроқ китоб ўқинглар, ўз олдингизга қўйган мақсадлар сари олға интилишдан асло тўхтаманглар. Ўқинг ва уқинг. Устоз-мураббийларингиз, ота-онагингизни чексиз ҳурмат қилинг. Эл-юрт манфаатларига содиқ инсонлар бўлинглар. Унутманглар, сизлар – бизнинг суянчимиз ва таянчимиз, эртанги ишларимиз давомчиларисиз! – деди шаҳар ҳокими ёшларга мурожаат қилиб.

Учрашувда ёшларнинг аксарият мурожаатлари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси маълум муддат талаб этадиган таклиф ва мурожаат, ташаббуслари ижросини таъминлаш тегишли “Йўл харитаси”га киритилиб, уларнинг сўзсиз ижроси назоратга олиниши таъкидланди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви якунида ўқиш ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган, фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида муваффақиятга эришган бир гуруҳ ёшларга шаҳар ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари топширилди, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга бадиий адабиётлар совға қилинди.

***

Шу куни шаҳар ҳокими “Боғбон” маҳалла фуқаролари вакиллари  билан ҳам учрашди. Маҳалла аҳолисининг мавжуд муаммолари ўрганилиб, улар қисқа муддатларда тегишли ташкилотлар томонидан ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.