Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 134 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭЛЕКТРОН МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИ – АМАЛИЁТГА

 2020-01-21 16:02:27    152

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, 2020 йил 1 январь куни меҳнат муносабатлари соҳасида узоқ кутилган, кўп муҳокамага сабаб бўлган “Ягона миллий меҳнат тизими” ишга туширилди. Бошқача айтганда, шу санадан бошлаб меҳнат шартномалари ва дафтарчаларини юритишда электрон тизимга ўтилди. Хўш, ушбу тизимнинг афзалликлари нимада? Уни янада такомиллаштириш, ихчамлаштириш учун нималар қилиш керак? Бу борада ҳар бир раҳбар ва соҳага дахлдор масъул ходимларнинг вазифалари нималардан иборат? Мазкур саволларга Қувасой шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган семинар-тренингда батафил маълумотлар берилди.

Семинар-тренингда иштирок этган шаҳар ҳокимлиги Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Беҳруз Ашурматов ҳамда семинар-тренингни олиб борган  тренер – вилоят Бандлик бошқармаси бўлим бошлиғи Беҳзод Лайлиевнинг таъкидлашича, Ягона миллий меҳнат тизимини ишга тушириш орқали республика, жумладан вилоят ва шаҳримизда мавжуд иш ўринлари хусусида шаффоф маълумотларни олиш имкони яратилади. Шунингдек, унинг ёрдамида қайси мутахассислик бўйича қанча инсон меҳнат қилаётгани хусусидаги рақамлар ойдинлашади, касбларга талабни мониторинг қилиш мумкин бўлади ва албатта, қоғозбозликка барҳам берилади.

Хўш, бу муҳим, масъулиятли жараён учун ким жавобгар, уни амалга ошириш механизмлари қандай?

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ИДАК)ни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКни бошқариш дирекцияси ташкил этилди ҳамда у малакали мутахассислар билан тўлдирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси жорий қилинишини ва унинг ишлашини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 971-сонли қарори талабларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Дирекция негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари учун “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКдан фойдаланиш кўникмаларини ўргатиш бўйича жойларда бугунги каби семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Семинар-тренинг давомида кадрлар билан ишловчи мутахассислар учун махсус телеграм гуруҳи ҳам ташкил этилганлиги, у орқали мунтазам равишда мурожаатлар қабул қилиниши, зарур ҳолларда электрон меҳнат шартномасини тўлдириш, электрон меҳнат дафтарчасини юритиш юзасидан йўл-йўриқлар берилиши таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорнинг 3-бандига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилди. Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари белгиланган муддатлардан кечиктирмасдан “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказилиши шартлиги маълум қилинди.

Семинар-тренинг якунида унинг иштирокчилари томонидан ҳудудларда қўшимча тарзда мавзуга оид ўқув-амалий машғулотлар ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқулланиб, белгиланган режа асосида ана шундай машғулотларни ташкиллашга келишиб олинди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.