Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ

 2020-01-21 15:11:24    154

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги вақтларга келиб Президентимиз ва вилоятимиз ҳокими раислигида ўтказилаётган ҳар бир йиғилишда шу куннинг долзаб мавзуси – тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пировардида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини кўпайтириш ҳисобига халқимизнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек аҳолининг муҳтож қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида топшириқлар бериб келинмоқда. Мазкур топшириқларнинг амалдаги ижроси юзсидан Қувасой шаҳар ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов раислигида ўтган йиғилишда таъкидланганидек, ҳокимлик ва масъул идоралар раҳбарлари иштирокида ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари атрофлича ўрганиб чиқилди. Уларни қийнаётган муаммолар ўрганилди, ҳар бир тадбиркор фаолиятини ривожлантиришда учраётган тўсиқларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, муаммоларни ҳал этиш борасида аниқ вазифалар белгиланган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.

– Тадбиркорлик – бу энг аввало, ҳар бир ҳудуд ҳар томонлама ривожланишининг асосий иқтисодий воситаси ва тараққиёт локомотиви ҳисобланади, – деди шаҳар ҳокими.– Президентимизнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани бежизга эмас. Сабаби мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, ривожланган давлатлар сафидан жой олишида кичик ва ўрта бизнеснинг ўрни ва роли ўта муҳимлигини барчамиз виждонан ҳис қилишимиз лозим. Бироқ, минг афсуски, барча ресурс ва имкониятлар етарли бўла туриб, шаҳримизда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларимиздан кўнгил тўлмайди. Энди бундан буён бундай ўзибўларчилик кайфияти билан асло келишиб бўлмайди.

Шундан сўнг сўз олган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ҳолиқов ҳозирги кунда тадбиркорлар, ўрта ва кичик бизнес субъектлари жаҳон мамлакатларида иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилаётгани, ривожланган давлатларда тадбиркорлик субъектлари умумий корхоналар сонининг 90 фоиздан зиёдини ташкил этиши ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг 50 фоиздан ортиғини иш билан таъминлаб келаётганини таъкидлади.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларида тадбиркорларнинг муносиб ҳиссаси бор. Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Муҳтарам Президентимизнинг сўзлари билан айтганда, “Биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз” .

Маълумки, Қувасой шаҳри биргина саноат шаҳри эмас, балки турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш учун ҳам етарли имкониятларга эга. Мавжуд инфратузилма объектлари, жумладан автомобиль ва темир йўлининг мавжудлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Шундан бўлса-да, масъул ходимларнинг масъулиятсизлиги, улар томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида етарли даражада тушунтириш ишларининг олиб борилмаганлиги боис, бу борадаги ишлар ҳам кутилган натижаларини бермаяпти.

Йиғилиш давомида муқаддам шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳудуддаги фойдаланилмаётган бино-иншоотлар ва ер майдонларини имтиёзли нархларда тадбиркорларга бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, пировардида янги иш ўринлари яратиш, маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини кўпайтириш борасида берилган топшириқлар ижроси атрофлича таҳлил қилинди, топшириқлар ижросига беписандлик билан муносабатда бўлган раҳбар ва масъул ходимлар фаолияти танқид қилинди ва уларга огоҳлантиришлар берилди.

Йиғилиш якунида ҳар бир раҳбар ва соҳага масъул ходимнинг ўз фаолиятларини тубдан ўзгартиришлари, қўшимча имкониятларни ишга солиб, камида 1 ёки 2 тадан иш ўринлари ташкил этишлари, банд бўлмаган аҳолини доимий иш билан таъминлашда бошқаларга ўрнак бўлишлари, бу эса, пировардида қанчадан-қанча оилаларнинг фаровонлиги, турмуш даражасининг ортиши, бюджет тушумларининг ортишига олиб келишлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.