Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“MA-News Agency”нинг Қувасойдаги махсус мухбири ая Бону сувни исроф қилмасликка чақирмоқда” сарлавҳали мақоласига Қувасой шаҳар ҳокимлигининг БАЁНОТИ

 2020-01-19 07:24:23    135

PDF yuklash
Chop etish


Мазкур мақола юзасидан Қувасой шаҳар ҳокимининг топшириғига биноан, шаҳар ҳокими ўринбосари Назиржон Алимов, “Сувоқава” ДУК шаҳар филиали раҳбари Дадажон Эрматов, филиал бош муҳандиси Исомиддин Мамадазизов, “Хувайдо” маҳалла фуқаролар йиғини масъул котиби Дилфузахон Норалиева (МФЙ раиси саломатлигининг ёмонлашганлиги боис, қатнаша олмади) ва шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Алижон Мирзабоевлардан иборат таркибдаги комиссия томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди:

Аввало, юқоридаги мақола муаллифини аниқлашнинг имкони бўлмади, суриштирувлар фойда бермади. Қолаверса, “Ҳувайдо” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган фуқаролар томонидан муқаддам шаҳар ҳокимлиги ёки “Сувоқава” ДУК шаҳар филиалига мазкур ҳолат бўйича бирор марта ёзма, оғзаки ёки телефон орқали мурожаат келиб тушмаган.

Шундай бўлса-да, комисссия аъзолари томонидан маҳалла ҳудудини айланиб, тортилган қувурларни кўздан кечириш натижасида маҳалланинг А.Азизов кўчаси, 133-уй олдида 150 мм ҳажмдаги чўян совуқ сув узатиш қувури ёрилганлиги аниқланди. Шу куннинг ўзида “Сувоқава” ДУК шаҳар филиалининг зарурий техника воситалари ва ишчи-ходимлари томонидан ҳолат тўласича бартараф этилди.

Маълумот ўринида шуни келтириб ўтиш лозимки, Қувасой шаҳрининг ўзида 90 километрдан зиёд масофага тортилган совуқ сув қувурларининг аксарият қисми 1970-1980 йилларда тортилган бўлиб, ҳозирда маънан эскирган. Шаҳар ҳокимлиги ва “Сувоқава” ДУК шаҳар филиали томонидан совуқ ва иссиқ сув узатиш линияларини босқичма-босқич янгилаш тадбирлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда вазият шаҳар ҳокимлиги ва “Сувоқава” ДУК шаҳар филиали томонидан тўласича назоратга олинган.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.