Shrift o'lchami Rang Rasm

Quvasoy shahar hokimi
To`rakulov Zafarjon Qodirovich


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

БАНКЛАР ТАДБИРКОРЛАР ХИЗМАТИДА

 2020-01-19 03:25:04    133

PDF yuklash
Chop etish


Қувасой шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳарда фаолият олиб бораётган фермер хўжаликлари, кластер раҳбарлари, тадбиркорлар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда дастлаб шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Ҳолиқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Қувасой шаҳрида бу борада йўлга қўйилган ишларга тўхталди.

Таъкидландики, тадбиркорликни ривожлантириш, соҳани ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун сўнгги даврларга келиб 50 дан ортиқ Президент қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган. Бу эса, ўз навбатида, тадбиркорлик субъектлари сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Маълумки, Қувасойда тадбиркорлик ва кичик бизнес учун зарурий инфратузилма тизими мавжуд, шаҳар ҳокимлиги томонидан бундай қулайликларни янада кенгайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Тадбирда иштирок этган “Агробанк” бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Расулов, Агросаноат агентлигининг вилоятдаги вакили Камолиддин Каримов, Марказий банк Фарғона вилоят бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қодиржон Эркабоевлар Жаҳон банки иштирокида “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳасидан кўзланган мақсад, кредитлар миқдори, шартлари ва муддати, йиллик фоиз ставкалари, субсидия ажратиш тартиби, кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар, мижознинг лойиҳадаги улуши борасида кенг ва атрофлича тушунчалар беришди.

Шунингдек, мулоқот давомида жойлардаги баъзи банк идораларининг эскича иш услуби, тадбиркорларни қийнаётган масалаларга бефарқлиги танқид қилинди, қатор таклифлар ўртага ташланди.

Очиқ ва ошкора, савол-жавобларга бой бўлган тадбир давомида фермер хўжаликлари, кластер раҳбарлари, тадбиркорлар ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар тижорат банкларидан кредит маблағларини олишдаги янгича тартиб-тамойиллар, олинган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, мижоз ва банк ўртасида шу кунга қадар юзага келган баъзи муаммолар, уларнинг ҳуқуқий ечимлари ҳақидаги кўплаб саволларга мутахассислар томонидан жавоблар, шунингдек, керакли йўл-йўриқ ва кўрсатмалар олишди.

Қувасой шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.